

Кака Бразилия терма жамоаси мураббийлар штабига аъзо бўлиши мумкин.
CNN Brasil хабар беришича, терма жамоанинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти собиқ ярим ҳимоячини ўз ёрдамчилари сафида кўришни истамоқда. Италиялик аллақачон бразилиялик билан боғланган.
Кака "Милан"да Карлонинг қўл остида тўп сурган. Шунингдек, улар 2013 йилда "Реал"да бир неча ой биргаликда фаолият юритишган.



