Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди

Mirjalol Normatov
5 дек 2025, 21:27
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоаси АПЛ аутсайдери "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлиши эҳтимоли йўқ эмаслигини айтди.

"Бўрилар" ушбу мавсумдаги 14 ўйинда 12 марта мағлуб бўлишди ва 2 бора дуранг қайд этишди. 8 декабрь оқшомида "Вулвз" ўз майдонида манкунианликларни қабул қилади.

"Исталган нарса бўлиши мумкин. Бу бир кун келиб ўзгаради. Мавсумни бирор марта ғолиб бўлмасдан тугатмаган жамоа АПЛда ҳали бўлмаган. Бу ҳолат исталган пайтда содир бўлиши ҳам мумкин.

Шу сабабли биз янада яхшироқ бўлишга, бироз тин олиб, қийин ўйинга тайёрланиш керак", - деди Аморим.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›