Америка Кубоги. Ярим финал ўйинлари қачон бўлади?

Mirjalol Normatov
4 июл 2021, 12:12
Бугун тонгда Америка Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди.

Унга кўра, турнир финали остонасида Бразилия - Перу ҳамда Аргентина - Колумбия термалари ўзаро баҳс олиб боради.

Бразилия - Перу қарама-қаршилиги 6 июль куни 04:00да старт олса, 7 июль куни соат 06:00дан бошлаб Аргентина ҳамда Колумбия термалари майдонда саф тортади.

Турнирнинг 3-ўрини учун баҳс 10 июль тонгида, финал эса 11 июль тонгида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia