Аллегри: "Юве" пешқадам бўлиб қолиши учун тўхтамаслиги лозим, мақсадимиз - ЕЧЛга йўл олиш"
02 дек 2023 09:22
Янгиликлар
Аллегри: "Юве" пешқадам бўлиб қолиши учун тўхтамаслиги лозим, мақсадимиз - ЕЧЛга йўл олиш"
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Монца" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдирди.
"Наполи" ҳали пойгага қайтиши мумкин, ҳудди "Милан" каби. Чемпионат узоқ давом этади. Имкониятдан фойдаланиб қолиш керак. Йигитларга ёрдам бериб, уларни қўллаб-қувватлаш керак. Чунки улар муҳим вазифани бажаришмоқда. Бизнинг мақсадимиз - Чемпионлар лигасига қайтиш.
Кучли рақиб устидан муҳим ғалабага эришдик. Биз агрессив ҳаракат қилдик.
Ғалаба осон эмас, биз ўз имкониятларимизни биламиз. Данило, Локателли, Алекс Сандрога тикланиб олиш учун вақт бериш керак. Мусобақа етакчиси бўлиб қолиш учун биз тўхтамаслигимиз керак", - деди Аллегри.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар