

Мадрид клуби вакиллари ўтган ҳафтада "Ювентус" собиқ устози Массимилано Аллегри билан учрашишди, бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Томонлар мартдан бери алоқа қилишади. 53 ёшли мутахассис "Реал" агар уни танласа, клубни қабул қилиб олишга тайёр.
Италия клублари ҳам Аллегрига қизиқишмоқда, аммо унинг мақсади - "Реал".
Олдинроқ хабар берилганидек, "қаймоқранглилар" мураббийлиги учун номзодлар орасида Рауль ва Йоахим Лёв ҳам бор.



