

"Ювентус"да бахтлиман. Ҳозирда жамоадаги ўйинни санъат даражасига олиб чиқишга ҳаракат қиляпмиз. Шу руҳда давом этмоқчимиз. Мавсумнинг ярмидамиз. Июнгача, мавсум якунлангунига қадар ҳали вақт бор. Шу боисдан "Ювентус"дан кетиш борасида ўйлаш мумкин эмас", - деди Аллегри "Football Italia" нашрига.
Олдинроқ тарқалган миш-мишларга кўра, ушбу мавсум якунланганидан кейин Аллегри "Манчестер Юнайтед" бошқарувини ўз қўлига олиши борасида маълумотлар берилганди.



