Аллегри АПЛ жамоасида иш бошлаши мумкин

Mirjalol Normatov
15 мар 2021
"Лидс Юнайтед" Массимилиано Аллегрининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"The Boot Room"нинг ёзишича, Англия клуби мураббийни ёзда жамоага олиб келмоқчи. У аргентиналик мутахассис Марсело Бьелсанинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Қайд этилишича, "Лидс" вакиллари Аллегри билан музокаралар олиб борган.

53 ёшли мутахассис 2019 йилнинг ёзидан буён ишсиз юрибди. Бунга қадар у "Ювентус" ва "Милан"да ишлаб, Италиянинг 5 карра чемпиони бўлган.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: The Boot Room