Холанд – Гвардиола қўл остида 25 та голни энг тез урган футболчига айланди. У Мессини ортда қолдирди
29 дек 2022 09:15
Янгиликлар
Холанд – Гвардиола қўл остида 25 та голни энг тез урган футболчига айланди. У Мессини ортда қолдирди
АПЛ 17-турида “Ман Сити” 3:1 ҳисобида “Лидс Юнайтед”ни енгди.
Эрлинг Холанд учрашувда дублга эришди ва “шаҳарликлар” сафидаги умумий голлари сонини 25 тага етказиб олди. У бу натижани 20-ўйинида қайд этди ва Пеп Гвардиола қўл остида 25 та голни энг тез урган футболчига айланди. Аввалги энг яхши натижа Лионель Мессига тегишли эди. У Гвардиола билан “Барселона”да биргалик фаолият олиб борган ва 28-учрашувида 25-тўпини киритганди.
Аввалроқ, 22 ёшли норвегиялик АПЛда Кевин Филлипснинг рекордини янгилагани ва голлари бўйича отасидан ўтиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар