

Мерсисайдликлар кипери Алиссон Бекер бўлажак учрашувда иштирок этишга тайёр, деб хабар беради журналист Пол Жойс “қизиллар” устози Юрген Клоппнинг сўзларига таяниб.
Алиссон аввалги “Шеффилд Юнайтед”га қарши баҳсни отасининг вафот туфайли ўтказиб юборганди.
Шунингдек, Фабиньо ҳам майдонга қайтишга тайёр. Диогу Жотанинг ҳолатига ўйинга яқин баҳо берилади. У яқиндаги жамоавий машғулотларга қайтганди.



