

Бу бразилиялик учун жорий мавсум Англия чемпионатидаги 19-"қуруқ" баҳс бўлди. Шундай қилиб, Алиссон сўнгги 10 йил ичида Премьер-лиганинг 19та ўйинида дарвозасидан гол ўтказмаган биринчи посбон бўлди.
Сўнгги марта 2008-2009 мавсумда Эдвин ван дер Сар 19та ва ундан кўпроқ ўйинда дарвозасини "қуруқ" сақлашга муваффақ бўлган эди.
Алиссон 2018 йилнинг ёзида "Рома"дан "Ливерпуль"га ўтган эди.



