Алиссон 7 ўйиндан буён гол ўтказиб юбормаяпти

Mirjalol Normatov
23 июн 2019, 15:42
Дарвозабон Алиссон Америка Кубоги доирасида Бразилия таркибида яна бир "қуруқ" ўйин ўтказди.

Ушбу посбон сўнгги 7 баҳсда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади. Ушбу серия "Барселона"га (4:0) қарши баҳсда бошланганди. Шундан кейин у "Вулверхэмптон" ва "Тоттенхэм", шунингдек, Гондурас, Боливии, Венесуэла ва энди Перу термасига қарши ўйинларда қатнашди.

Бразилия ушбу ғалабаси орқали Америка Кубоги гуруҳ босқичидан чиқиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OPTA