UZ

Сўнгги янгиликлар

10:5424 ёшга тўлмаган энг қиммат бразилиялик футболчилар рўйхати  0 10:44"Реал"да чемпионлик учун имконият қолмади  2 10:40Жанубий Корея К2 лига. Рустам Ашурматов 7-тур рамзий терма жамоасида  3 10:27Погба жамоадошларига "Реал"га ўтмоқчи эканлигини айтди  9 09:54Месси “Барселона” сардори сифатида 100-ўйинини ўтказди   5 09:48“Тоттенхэм” янги стадионида 100 фоизлик натижа кўрсатмоқда   3 09:43Почеттино: “Ўйинчиларим билан фахрланаман”   4 09:35Вальверде: “Атлетико” охиригача курашади, бу уларнинг қонида бор”   2 09:02Эриксен: “Учинчи ўринни сақлаб қолиш биз учун жуда муҳим”   2 08:54Луис Суарес Кубалага етиб олди   2 08:26А Про-лига. Бугун 4-тур бўлиб ўтади  28 02:58Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  18 02:46"Алавес" - "Барселона" 0:2  1 02:35"Аякс" - "Витесс" 4:2  0 02:20ЛаЛига. "Барселона" меҳмондан 3 очко билан уйга қайтмоқда  36

Алисон: “ЕЧЛ ярим финалида “Энфилд”даги баҳс кўп нарсани ўзгартириб юборганди” Янгиликлар

Алисон: “ЕЧЛ ярим финалида “Энфилд”даги баҳс кўп нарсани ўзгартириб юборганди”

Яқиндагина “Ливерпул”га келиб қўшилган дарвозабон Алисон Бекернинг тан олиб айтишича, ЕЧЛ ярим финалида “Энфилд”да кечган баҳс унинг “Рома”дан “Ливерпул”га ўтиши асосий сабаблардан бири бўлган экан.

“Бундай муҳим қарорларни қабул қилишда гап фақат клубни алмаштиришда бўлмайди. У амалда бутун ҳаётингни ўзгартириб юбориши мумкин. Бу менинг оилам –рафиқам ва қизимнинг тақдирига ҳам тегишли.

Ярим финалда “Энфилд”да кечган ўша беллашув менинг бу қарорга келишимда янада туртки бўлганди. Албатта, бу стадионда кечган бошқа беллашувларни ҳам кузатгандим. Клоппнинг жамоани қай тарзда майдонга бошлаб тушишига эътибор қаратдим. Бу ҳолат менга жуда маъқул келганди. Бундай жамоада ўйнаш истаги ўз-ўзидан кучайганди.

Ўйлайманки, “Ливерпул”нинг ўзига хос тарихини яратишда муҳим рол ўйнайман ва совринлар ютиб, ушбу лойиҳада фаол иштирок этаман”, дея Алисоннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Ливерпул” матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ-2017/18 йилги мавсумнинг ярим финалида “Ливерпул” “Энфилд”да “Рома”ни 5:2 ҳисобида таслим этганди.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг