

"Навбаҳор" жамоаси билан шунчаки спорт формамни ушлаб туриш мақсадида 10 кунга шуғулланиб юргандим. Менинг "Навбаҳор" жамоасига ўтиш ниятим бўлмаган. Камига улар мен айтган шароитларни қилиб бера олишмаса, қандай қилиб "Навбаҳор"га ўтаман?", - дейди Алишер Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" бош мураббийи Рашид Ғофуров клуб расмий сайтига берган интервьюсида Алишер Аҳмедовни ёмон дарвозабон эмаслигини ва унинг жамоасида Алишер Аҳмедовдан ҳам кучлироқ киперлар борлигини айтганди.



