Алиризо Бейранванд керакми? Унда 6 миллион тўлаб қўйинг
21 ноя 2019 17:37
Янгиликлар
Алиризо Бейранванд керакми? Унда 6 миллион тўлаб қўйинг
Португалия клуби "Персеполис" дарвозабонини қўлга киритмоқчи.
Португалиянинг "Виториа Гимараеш" клуби Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони Алиризо Бейранвандга жиддий қизиқиш билдиряпти. Ўз навбатида "Персеполис" раҳбарияти ҳам бу трансферга рози эканлигини маълум қилди, фақат шарти шундаки, португалияликлар Бейранванд учун 6 миллион евро тўлашлари керак бўлади.
Шунингдек, "Фенербаҳче", "Бешиктош", "Ризеспор", "Олимпиакос" ҳам эронлик посбонни қўлга киритиш ниятида. Лекин Бейранванднинг қайси жамоага йўл олиши ҳали маълум эмас. Эслатиб ўтамиз, Алиризо Бейранванд айни пайтда Осиё нинг энг кучли дарвозабонларидан бири ҳисобланади. У ЖЧ-2018да Криштиану Роналду пенальтиcини қайтариб кўпчиликнинг тилига тушган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар