Алибобо Раҳматуллаев, Тоҳир Шамситдинов ва Ғайрат Ҳасановлар "Қўқон-1912" сафида шуғулланмоқдалар

Narzulla Saydullayev
5 янв 2016, 16:53
“Қўқон-1912” Тошкентдаги йиғинларини бошлади.

Пойтахтда йиғин ўтказаётган қўқонликлар сафида янги футболчиларни ҳам кўришимиз мумкин.

Улар Ғайрат Ҳасанов, Алибобо Раҳматуллаев ва ўтган мавсумни "Навбаҳор" сафида ўтказган Тоҳир Шамситдиновлар айнан "Қўқон-1912" йиғинларида иштирок этмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, жамоа ушбу йиғин доирасида тўртта ўртоқлик учрашувини ўтказиш режалаштирмоқда. Жамоа 2016 йилдаги биринчи ўйинини 10 январь куни ўтказади. Кейинги баҳслар 14, 18, 21 январь кунларига белгиланган. Рақиблар билан музокаралар давом этмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia