UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Али Ҳасанзода: "Бизнинг мақсадимиз ярим финал. Осиё минтақаси вакиллари чорак финалга қадар етиб боришларига умид қиламан" Янгиликлар

Али Ҳасанзода: "Бизнинг мақсадимиз ярим финал. Осиё минтақаси вакиллари чорак финалга қадар етиб боришларига умид қиламан"

Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Эрон - Гватемала (9:4) учрашувидан сўнг Эрон терма жамоаси аъзоси Али Ҳасанзода сайтимизга кичик интервью берди.

- Бугунги баҳс ҳақидаги фикрларингиз?

- Жуда яхши ўйин ўтказдик, аммо биринчи бўлимда Гватемала бизни ҳайрон қолдира олди ва 3та гол урди. Танаффусдан сўнг ўзимизга келиб олдик ва ғалаба қозондик. Иккинчи бўлим Эроннинг кучини намойиш этиб берди.

- Эрон муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини ҳал этди. Францияга қарши кечадиган учинчи тур учрашуви жамоа учун шунчаки расмиятчилик бўлиб қолмайдими?

- Йўқ, албатта. Биз гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритмоқчимиз. Шунингдек, биз ўйиндан-ўйинга ўсиб боришни мақсад қилганмиз.

- Эрон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги мақсадлари қандай?

- Эрон сўнгги мундиалларда яхши иштирок этмоқда. Биз ушбу анъанани давом эттиришни мақсад қилганмиз. Бизнинг мақсадимиз ярим финал босқичи.

- Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Осиё мамлакатлари ҳақида ҳам фикр билдириб ўтсангиз?

- Афғонистон ва Ўзбекистон жуда яхши ўйин намойиш этмоқда. Таиланд ҳам кейинги босқичга чиқишга улгурди. Умид қиламанки, чорак финалга қадар етиб борадиган Осиёлик жамоалар сони кўп бўлади.

- Ҳозирги кунда кўпчилик Эрон терма жамоасини ва шахсан мураббийни танқид қилишмоқда, аммо натижалар яхши. Бундай танқидларнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Биз намойиш этаётган ўйинимиз билан Эрон футзалининг даражасини намойиш этмоқдамиз.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика