UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  223 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  2 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:2 (матнли трансляция)  23 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

Алексей Евстафеев: «Мақсадимиз битта – финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш» Янгиликлар

Алексей Евстафеев: «Мақсадимиз битта – финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев шогирдларининг мусобақа тайёргарлиги, шунингдек, рақиб жамоалар ҳақидаги фикрларини журналистлар билан ўртоқлашди.
3 октябрь, пайшанба куни Доҳадаги Wyndham Grand Regency меҳмонхонасида ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳида иштирок этадиган терма жамоа бош мураббийлари иштирокидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтди. Жумладан, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев ҳам маҳаллий ва хорижлик журналистларнинг бўлажак баҳслари тўғрисидаги саволларига жавоб берди.

«Саралаш баҳсларида иштирок этаётган барча жамоалар каби, биз ҳам ўз олдимизга ягона мақсадни қўйган ҳолда бу ерга келганмиз – Осиё чемпионати финал босқичини қўлга киритиш. Ушбу мақсад рўёби учун барча иштирокчилар яхши тайёргарлик кўргани ҳам аниқ. Биз барча рақибларимизни ҳурмат қиламиз ва, айни вақтда, барча учрашувларда ғалаба учун тўп сурамиз. Мусобақа арафасида эса барча жамоаларнинг имкониятини тенг баҳолаган бўлардим», - деди ўзбекистонлик ёшлар устози.

«Саралашдаги дастлабки ўйинимиз Туркманистонга қарши кечади. Биринчи тур ўйинларида томошабин сифатида иштирок этишимиз, қайсидир маънода, бизнинг фойдамизга ҳам ишлайди – биз Туркманистоннинг камида битта ўйинини кўришга муваффақ бўламиз. Шундан келиб чиқиб, 6 октябрь куни қандай режа асосида тўп суришимизни янада аниқлаштириб оламиз», - деди Евстафеев.

«Бизда барча рақибларимиз тўғрисида, батафсил бўлмаса-да, етарли даражада ахборотлар бор. Хусусан, Ҳиндистон ёшлари терма жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсам, уларда яхши мутахассис иш олиб бормоқда. Колм Тоални Ўзбекистонда ишлаган даврларидан бери биламан, бундан ташқари у билан ёшлар ўртасидаги 2011 йилги саралаш баҳсларида ҳам тўқнаш келгандик. Сўнгги йилларда унинг қўл остидаги жамоаларнинг натижалари яхшиланиб бормоқда ва ушбу мутахассис ҳар вақт жамоаларни яхши тайёрлай билган», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Терма жамоа ташкил этилганидан бери, деярли ҳар ой ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди. Йиғинлар доирасида бир қатор халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказишга ҳам улгурдик. Жумладан, март ойида БААда ташкил этилган «Emirates Cup» мусобақасида иштирок этиб, БАА, Саудия Арабистони ва Қатар ёшлар терма жамоасига имкониятни бой бергандик. Бироқ у вақтда жамоа энди ташкил этилгани учун ҳам, учрашувларда натижа муҳим бўлмаган. Шунингдек, сентябрь ойида Япония ёшларига қарши Тошкентда иккита назорат ўйини ўтказдик», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев.

Шунингдек, 3 октябрь куни «А» саралаш гуруҳида иштирок этувчи бошқа терма жамоаларнинг бош мураббийлари ҳам журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш босқичи доирасидаги илк учрашувини 6 октябрь, якшанба куни Туркманистон ёшларига қарши ўтказади. Ўзига хос «Ўрта Осиё дербиси»да ўзбекистонлик ёшлар кўк рангли либосларда ҳаракат қилишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика