UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13Омар Моманидан янги карикатура: Месси қирол  7 11:59“Бунёдкор” – “Ал-Аҳли” учрашуви ҳакамлари  0 11:57"Бунёдкор" оқ, "Ал-Аҳли" яшил либосда ўйнайди  2 11:45"Насаф": Туғилган кунлар муборак бўлсин!  0 11:41"Реал" ва "Барселона"нинг ЛаЛигадаги сўнгги рақиблари  23 11:40ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Бухоро" - "Машъал" 2:2  3 11:15"Реал" - "Барселона". Учрашув ҳақида биз билишимиз керак бўлган 5 та муҳим жиҳат (+фото)  40 11:09"Динамо": Фирдавс Абдусалимовни табриклаймиз  1 11:06Неманья Йованович: "Шўртан" устидан ҳақли ғалабани қўлга киритдик"  5 10:56"Барселона" кетма-кет 23 "Эл-Классико"да гол уриб, "Реал" рекордини янгилади  15 10:19Португалияда мураббий фаолияти давомида 10-маротаба клубни олий лигага олиб чиқди  3 10:07Иззатбек Ғаниев Баҳрайн чемпионатидаги биринчи голини урди   1 09:58Зинедин Зидан: «Месси иккита гол урди, аммо майдонда фақат у ўйнагани йўқ»  43 09:40Луис Энрике: «Месси – футбол тарихидаги энг кучли футболчи»  42 09:20Златан қайтишга ваъда берди  8

16 мар 08:29
Янгиликлар

Александр Хомяков: Ўйин “боксчилар жанги”ни эслатиб юборди

«Сўғдиёна» - «Машъал» 1:1 ўйинидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббий А.Хомяков қатнашди.
- Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз

- Биз бу ерга келаётганимизда олдинда осон бўлмаган ўйин кутаётганини сезгандик. Биринчи турда ҳар доим майдон эгалари ғалаба қозонишга ҳаракат қилишлари аниқ эди. Биринчи бўлимда биз ўйин тизигини йўқотиб қўйдик. Рақиб эса бир қатор вазиятлар ташкиллаштиришга эришди. Майдонга мослашишимиз қийинроқ бўлди. Шунинг учун шогирдларим эътиборларини кўпроқ ҳимояга қаратишди. Бугун жуда ҳам жанговор ва қизиқарли ўйин бўлди. Ўйин менга кўпроқ “боксчилар жанги”ни эслатиб юборди. Ҳар иккала жамоа томонидан ташкиллаштирилган ҳужумлар, дарвоза томон берилган зарбалар, қулай вазиятларни айтмайсизми. Бироқ учрашув 1:1 кўринишида интиҳо топди.

- Жамоа Зоминга қандай мақсадда ташриф буюрганди?

- Ҳар бир мураббий ғалаба қозонишни хоҳлайди. Мен шогирдларимга ким-қайси чизиқ ва жойларда ҳаракат қилишларини тушунтирганимдан сўнг улардан сўрагандим: “Кимгадир унга бераётган кўрсатмаларим маъқул келмай қолмадими?”. Ҳамма, бутун жамоа фақат ва фақт ғалаба учун ташриф буюргандик.

- Бугун ҳар иккала жамоа томонидан киритилган голларнинг бекор қилинганлигини қандай изоҳлайсиз?

- Мен ҳозир бу вазиятлар масаласида жавоб беришга қийналаман. Видеотасмани қайта кўриб ўрганиб чиққанимиздан сўнггина бирон нарса дейишим мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  221
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: