Александр Хомяков: “Кетма-кет мағлубиятлар гирдобида қолгандик”

Mirjalol Normatov
20 сен 2024, 23:33
Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” - “Андижон” (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Оғир ўйин бўлди. Бугунги учрашувда биринчи бўлим гол ўтказиб юборганимизга қарамай ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдик. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг очко қўлга киритишни уддаладик. Суперлига иккинчи даврасида биз омадсиз ўйинлар қаршисида қолгандик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман, бугун улар кўрсатмаларни тўғри ва аниқ бажаришди. Шунингдек, қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ҳам рахмат. Сўнгги дақиқаларда юзага келган имкониятлардан фойдалана олганимизда, балки 3 очкога ҳам эга чиқардик, - дейди андижонликлар устози.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›