UZ

Сўнгги янгиликлар

12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистонидан ҳозирги таркибда кимлар ўйнамоқда?  0 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  12 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  30 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  27

Александр Клецков “ЖЧда Бразилия фаворит!” Янгиликлар

Александр Клецков “ЖЧда Бразилия фаворит!”

Нуфузи бўйича биринчи ўринда турадиган жаҳон чемпионати ўйинлари бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда.
Мундиалда ҳамма ўз ёқтирган терма жамоага мухлислик қилади ва унинг ҳар бир ўйинини диққат билан кузатиб бориши шубҳасиз. ЖЧ олдидан футболчиларимиз фикрларини беришни кечадан бошлаб юборгандик. “Бухоро” ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов мундиалда мезбонларга ишқибозлик қилишини маълум қилганди.

“Нефтчи”нинг марказий ҳимоячиси Александр Клецков билан бу борада суҳбатлашганимизда, бу футболчи ҳам Бразилияга фанат эканлигини айтди.

- Албатта барча қатори мен ҳам жаҳон чемпионати ўйинлари бошланишини орзиқиб кутяпман. Унда Бразилия терма жамоасига мухлислик қиламан. Чунки Луис Фелепие Сколари жамоаси бугунги кунда жуда ҳам кучли. Улардан кўп нарса кутиш мумкин - дейди Клецков.

- Ундан ташқари ЖЧда Англия терма жамоасидан ҳам кўп нарса кутиш мумкин. Менимча улар кашфиёт бўлади.

- Футболчиларидан бразилиялик Неймарга ишқибозлик қиламан - дея сўзини якунлайди Александр.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика