UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50U23 Осиё чемпионати. Яна бир ярим финалчи аниқланди  6 18:38Шоҳжаҳон Эргашев Тошкентда + ФОТО  6 18:00Назорат ўйини. Ўзбекистон чемпиони "Рубин" билан дуранг ўйнади  6 17:53Пеле касалхонага ётқизилди  8 17:27Шавкат Муллажоновни табриклаймиз!  13 17:18Хориж нашри Ўзбекистон U23 - Япония U23 баҳсини "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" ўйинига тенглаштирди (+ФОТО)  56 17:18Ўзбекистон U-23нинг рақиби аниқланадиган ўйинда Фарҳод Абдуллаев ишлайди  2 17:16Умид Аҳмаджонов ёш ҳакамларни танлаб олиш мезонларини тасдиқлади  2 17:14Тунда футбол! "Олимпияштадион"да "немисча кино"  8 16:59Дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчилари. Уларнинг икки нафари "Шанхай СИПГ"дан (ТОП-10)  21 16:51Olamsport: Ўзбекистонда профессионал бокс оқшоми ташкил қилинади, UFC 223'да Нурмагомедов - Фергюсон жанги бўлади  2 16:33Хажиме Мориясу: "Ўйиндан олдин ҳам айтгандим, Ўзбекистон жисмоний томондан кучли жамоа"  55 16:29“Бухоро” бугун яна Тошкентда йиғилди  6 16:24Равшан Ҳайдаров: "Бу ғалабани кеча ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оила аъзоларига бағишлаймиз"  56 16:20"Рубин" - "Локомотив". Учрашувни тўғридан-тўғри томоша қилинг (ВИДЕО)  9

Александр Клецков: “Ўзбекистонга қайтишни маъқул кўрдим” Янгиликлар

Александр Клецков: “Ўзбекистонга қайтишни маъқул кўрдим”

Тажрибали марказий ҳимоячи Александр Клецков сўнги даврда Таиланднинг “БЕК Теро Сасана” клуби ўқув-машғулот йиғинларида қатнашаётгани ҳақида ОАВда ахборот берилган эди.
Куни-кеча, аниқроғи, 15 январь куни футболчи Тошкентга қайтиб келди. Маълум бўлишича, Клецков янги мавсумда фаолиятини “БЕК Теро”да олиб бормайди. Нега деган саволга ҳимоячининг ўзи аниқлик киритиб берди:

- Таиланд премьер-лигасида ҳар бир клуб ўз таркибида жами 7 нафар легионерни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Учрашув қайдномасига эса ҳар бир жамоа 5 нафар хорижлик ўйинчини киритиш имконига эга. Майдонда эса бир вақтнинг ўзида 4 нафар чет эллик “3+1” тизимида ўйнаши мумкин. Яъни бу тўрт футболчидан камида биттаси осиёлик бўлиши шарт. Бугунги кунга келиб “БЕК Теро Сасана” сафида 7 нафар хорижлик ўйинчи мавжуд эди: мендан ташқари, япониялик икки ўйинчи, Аргентина, Конго ДР, Гваделупа (Кариб ҳавзаси мамлакати) ҳамда Судан вакиллари.

Клуб раҳбарияти биз осиёликлар олдига шарт қўйди. Ҳар ўйинда осиёликлардан майдонда улар фақат бир кишини ўйнатишмоқчи экан. Ўйин амалиётимиз кам бўлишини айтишди. Бизда кубок мусобақалари бир нечта – Таиланд футбол ассоциацияси кубоги, Лига кубоги, Қирол кубоги. Кимда ўйин амалиёти кам бўлса, ўшалардан кубок беллашувларида фойдаланамиз, дейишди.

Энди ўзингиз ҳам ўйлаб кўринг. Кубоклар бир нечта бўлса ҳам, барибир кубок баҳсларидаги ўйинлар сони оз бўлади. Ўзи усиз ҳам ярим йил ўйин амалиётига эга бўлмадим. Мен яшил майдонда бўлишни ҳозир ич-ичимдан роса истаяпман. Ўйинга роса чанқоқман. Энг биринчи навбатда мен шу учун ҳам Таиландда бундай тебранишда – бир ўйнаб, бир ўйнамай - фаолият олиб боришни маъқул кўрмадим ва Тошкентга қайтишга аҳд қилдим. Ўйлайманки, мен ўзим учун тўғри қарор қабул қилдим.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..." Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..."
ЎФФ футболдан бутунлай четлатган мураббий Самвел Бабаяннинг терма...  257
Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти
Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида ташкилотга янги...  196
Умид Аҳмаджонов: "Терма жамоанинг янги мураббийини кўргач, халқимиз албатта хурсанд бўлади" Умид Аҳмаджонов: "Терма жамоанинг янги мураббийини кўргач, халқимиз албатта хурсанд бўлади"
ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасининг янги...  170
Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз
Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Иргиз туманида...  162
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг