Александр Кит: "Ғалабали ўйинларимиз келади"

Narzulla Saydullayev
8 апр 2016
Ўзбекистон Биринчилигининг 2-туридан ўрин олган "Локомотив-БФК" - "Оқ-тепа" жамоалари ўртасидаги беллашувдан кейин меҳмонлар устози Александр Китнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Аввало мезбонларни ғалаба билан табриклайман! Фикримча, учрашув тенг ўтди. Ҳар иккала жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Биз ўзимизнинг хавфли вазиятларимизни голга айлантира олмадик, рақиб бунинг уддасидан чиқди ва ғалаба қозонди.

Мавсум эндигина бошланди. Табиийки, камчиликлар бўлади. Биз ўз камчиликларимизни биламиз ва буни бартараф қилиш борасида иш олиб борамиз. Бу ҳақида оммага эълон қилишнинг ҳожати йўқ. Насиб қилса, тез орада ўз ўйинимизни топиб оламиз ва ғалабали ўйинларимизни бошлаймиз, - дейди мураббий.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia