

- Ҳозир ҳеч кимдан хато қидиришнинг мавриди эмас. Бугун ҳамма хато қилди. Умумий маънода жисмоний тарафдан ютқаздик. Боз устига, биринчи лигада ҳали мавсум бошланмагани ҳам бизга панд берди. Хатолар устида ишлаймиз ва уларни бартараф қиламиз.
Ҳа, бугун ҳисоб йирик кўриниш олди. Очиғи, ҳеч ким бундай бўлишини кутмаганди. Аммо бу -футбол. Футболда бундай ҳолатлар учраб туради. Бугун мағлубиятга учрадик. Энди бу ўйинни унутган ҳолда чемпионат баҳсларига тайёргарлик кўрамиз.



