Алекс Сандро 2-3 ҳафта футбол ўйнай олмайди

24 дек 2016, 21:30
«Ювентус» футболчиси Алекс Сандро кеча «Милан»га қарши ўйинда жароҳат олди.

Футболчига илк ташҳис қўйилди. Мушакларидан жароҳат олган Алекс Сандро икки ёки уч ҳафта футбол ўйнай олмаслиги маълум.

Туринликлар ҳимоясида шунингдек бошқа йўқотишлар ҳам мавжуд: Леонардо Бонуччи ва Дани Алвеслар ҳам жароҳатлари сабабли айни пайтда футбол ўйнай олмайдилар.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football-Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›