Алекс Фергюсон комадан чиқди

Aslanov Jasurbek
8 май 2018, 11:18
Миясига қон қуйилиши туфайли операция қилинган "Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон соғая бошлади.

Маълумотларга кўра, 76 ёшли шотландиялик аввалгидек интенсив терапия бўлимида, бироқ душанба куни у комадан чиқди ва яқинлари ҳамда дўстлари билан суҳбатлашди.

Фергюсон яқинларининг маълум тқилишича, операция муваффақиятли ўтган. Шифокорлар мижозга узоқ муддатли даволаниш кераклигини айтишган.

Алекс Фергюсон 27 йил (1986-2013) давомида "Манчестер Юнайтед"ни бошқарган ва клуб билан 38та соврин қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail