Алдервейрлд - МЮга ўтиши ҳақида: "Яқин вақтларда нималар бўлишини биламиз"

Mirjalol Normatov
18 июл 2018, 12:18
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Тоби Алдервейрлд ўзининг келажаги борасида гапирди.

"Ҳозирча ҳеч нима аниқ эмас. Бироқ "Тоттенхэм"да қолишни, шу ерда фаолиятимни давом эттиришни истайман. Яқин вақтлар ичида нималар бўлишини билиб оламиз", - деди Тоби.

29 ёшли бельгияликнинг жамоаси билан шартномаси 2019 йилда якунига етади. У билан "Манчестер Юнайтед" музокаралар олиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com