

2011 йил Япония терма жамоасини Осиё чемпиони қилган Заккерони 2016 йил Хитойнинг "Бейжинг Гоан" клубини тарк этганидан сўнг ишсиз эди. Италиялик эртага махсус матбуот анжуманида БАА терма жамоаси бош мураббийи сифатида эълон қилинади. Заккерони терма жамоани 2019 йилги Осиё Кубогига тайёрлайди.
Альберто Заккерони 1999 йилги мавсумда "Милан"ни Италия чемпиони қилганди.




