

Грант клублар қизиқишларига сабаб бўлаётган "Лацио" хавбеки Луис Альберто "Ювентус" форварди Криштиану Роналду ва "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессидан бирини танлади.
"Биз "Лацио" билан икки бор Роналдуни ютганмиз. Криштианунинг фаолиятидаги қатъиятлигига қойил қолиш керак. У ҳамма нарсага ўзи эришди.
Унда ғолиблик характери бор, у ҳамма нарсани ютган ва яна давом этмоқда. Аммо, менинг назаримда, Месси - энг зўри", - дейди Альберто.



