Альба Моратанинг "Барселона"га ўтиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Aslanov Jasurbek
14 дек 2018, 14:02
"Барселона" ҳимоячиси Хорди Альба "Челси" ҳужумчиси Альваро Моратанинг Каталония клубига ўтиши мумкинлиги ҳақдаги маълумотга фикр билдирди.

"Моратани юқори савияли футболчи деб ўйлайман, Альваро буни бир неча йилдан бери исботлаб келмоқда. Ҳар қандай холатда ҳам қарорни клуб қабул қилади. Агар миш-мишлар ҳақиқат бўлса, уни бошқа янгилар каби мамнуният билан кутиб оламан" - дейди Альба.

Мората "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2010-2014 ва 2016-2017 йилларда "Қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FourFourTwo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›