

Қайд этилишича, Саудия Арабистони клуби португалиялик мутахассисга юқори маошли 3-4 мавсумлик шартнома таклиф қилишга тайёр турибди. "Record" нашрининг ёзишича, клуб билан шартнома имзолаган тақдирда мураббий йилига 20 млн евро маош олиши мумкин.
Ундан ташқари, "Ал Ҳилол" мураббийнинг 18 млн евролик товон пулини "Порту"га тўлаб беришга рози бўлган. Ўз навбатида Сержиунинг ўзи ҳам Саудия Арабистонидан таклифларни қабул қилиб олган, бироқ у Осиёда ишлашни ният қилмаяпти.



