Breaking news. "Ал Ҳилол" етакчилари Жовинко ва Ал Давсарида ҳам коронавирус аниқланди

Narzulla Saydullayev
19 сен 2020, 17:49
Эртага "Ал Ҳилол" ОЧЛ 5-турида "Шаҳр Ходро"га қарши ўйин ўтказади.

Ҳозирга қадар "Ал Ҳилол"нинг 10 нафар аъзосида коронавирус инфекцияси аниқланган эди. Улардан 3 нафари асосий таркиб аъзолари эди. Бугун Саудия Арабистони чемпиони сафидан яна уч шахсда коронавирус аниқланди. Жамоа етакчилари италиялик Себастьян Жовинко ва ярим ҳимоячи Салим Ал Давсари ҳамда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийнинг тести ижобий натижа берди. Энди "Ҳилол" кейинги ўйинларни 5 нафар асосий таркиб футболчисисиз ўтказишга мажбур бўлади. Бу эса "Пахтакор" зарарига ишлаши аниқ. Сабаби "Шаҳр Ходро" ва "Шабаб Ал Аҳли"да "Ал Ҳилол"ни мағлуб этиш учун имконият анча ошади. 

Куни кеча Доҳага "Ал Ҳилол"нинг 3 нафар ёш футболчиси етиб келди. Икки дарвозабон ва бир ўйинчи навбатдаги баҳсларда вирусга чалинган асосий футболчилар ўрнини тўлдиришади. 



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›