UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" 1:1. Биринчи бўлим якунланди  18 22:03Суперлигага мухлислар ташрифи 2017 йилга қараганда икки марта ўсишга эришмоқда  5 21:52Раджа Наингголан: "Ливерпуль" ҳатто "Реал" ва "Бавария"дан ҳам кучлироқ"  6 21:50Суперлига. "Локомотив" бу мавсумда ўз майдонидаги илк ғалабасини қўлга киритди  64 21:19Неймар: "Бразилия ЖЧ-2018да ғолиб бўлиши мумкин"  6 21:05Нўъмон Ҳасанов: "Насаф" билан дуранг биз учун қониқарли натижа эмас"  37 21:01Рўзиқул Бердиев: "Натижадан қониқмадик"  19 20:58Россия. Шомуродов Қозонда тўлиқ ўйнади, "Ростов"да дуранг  7 20:47Германия. "Бавария" 3та, "Хоффенхайм" 5та гол урди  2 20:47Рамос: "Бавария" - оддий рақиб эмас"  9 20:41Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  4 20:36"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм". Ўйиндан олдинги қайноқ ГАЛЕРЕЯ  0 20:15Габриэль Меркадо: "Месси исталган нуқтадан гол ура олади"  10 20:03Англия кубоги ярим финали. "Манчестер Юнайтед"нинг кийиниш хонасини кўрдингизми?!  7 19:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Насаф" билан дуранг ўйнади  162

"Ал Гарафа" - "Пахтакор": Аввалги учта ўйинни ёдга оламиз Янгиликлар

"Ал Гарафа" - "Пахтакор": Аввалги учта ўйинни ёдга оламиз

Эртага Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан ўрин олган саккизта учрашув бўлиб ўтади. "Пахтакор" гуруҳ босқичига йўл олиш учун Қатарда "Ал Гарафа" меҳмони бўлади.

Бу ўйин ҳар икки жамоа учун муҳим. Учрашув бир ўйиндан иборат ва ғалаба қозонган жамоа ОЧЛ гуруҳ ўйинларида иштирок этиш имконига эга бўлади. Қуйида аввалги учта учрашувни ёдга олиб ўтамиз.

2008 йил. Гуруҳ босқичи. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 2:2

2008 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида иккала жамоа бир гуруҳдан жой олишганди. Ўшанда "Пахтакор" кетма-кет олтинчи марта гуруҳ босқичига йўл олган. Жамоаларнинг биринчи ўйини Доха шаҳрида кечади ва 2:2 ҳисобида тугайди. Биринчи таймда ҳисоб очилмайди. Кейинчалик танаффусдан кейин ироқлик Юнис Маҳмуд 57-дақиқада ҳисобни очади. Орадан кўп ўтмай Клемерсон ҳисобни 2:0га етказади. Лекин "Пахтакор" қийин вазиятдан чиқиб кета олганди. Асрор Алиқулов билан Фарҳод Тожиев томонидан киритилган иккита гол дуранг натижани тақдим этади.

2008 йил. Гуруҳ босқичи. "Пахтакор" - "Ал Гарафа" 2:0

Гуруҳдаги охирги ўйинни шу жамоага қарши ўтказган "Пахтакор" 2:0 ҳисобида зафар қучганди. "Ал Гарафа" бунгача бешта ўйинда атиги икки очко жамғаргани учунми Тошкентга легионерлари билан келмайди. Натижада ўйин тўлиқ майдон эгалари устунлигида кечиб, Зайниддин Тожиев билан Одил Аҳмедовнинг голлари "Пахтакор"га навбатдаги уч очкони тақдим этади.

2010 йил. 1/8 финал. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0

Кетма-кет уч марта гуруҳда қолиб кетган "Ал Гарафа" 2010 йилги мавсумда гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлади ва мусобақанинг 1/8 финалида "Пахтакор" билан тўқнаш келади. Ўшанда Кайо Жуниор шогирдлари гуруҳда "Истиқлол", "Ал Аҳли" ва "Ал Жазира"ни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринни эгаллашганди. "Пахтакор" эса "С" гуруҳидан иккинчи ўрин билан чиққан. Битта ўйиндан иборат нимчорак финалда "Ал Гарафа"нинг қўли баланд келади. 2008 йил "Пахтакор" дарвозасига тўп киритган Клемерсон бу сафар яна гол уради ва жамоасини чорак финал сари етаклайди, "Пахтакор" эса мусобақадаги юришини тўхтатади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  491
Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Бухоро" - АГМК учрашуви...  259
Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5 Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Металлург" -...  137
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг