​​"Ал-Cадд" хужумчиси 2018 йилда Роналду ва Мессидан кўп гол урди

Қатар клуби шарафини ҳимоя қилаётган Боғдод Бунеджа жорий йилда энг яхши тўпурар бўлди.

Жазоирлик футболчи "Ал-Садд" таркибида 59та гол уриб, Роналду (49) ва Мессидан (51) ўзиб кетди. Натижада, Бунеджа жаҳонда 2018 йилнинг энг яхши тўпурари деб топилди.

27 ёшли форвард 2 кун аввал "Ал-Садд" билан 2024 йилга қадар шартномасини узайтирганди.


Манба: bbc.com/sport/football