

Мезбонлар дарвозабони Иброҳим Али 34-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. "Ал Наср" эса 45+8 дақиқада Меҳди Гайедининг голи эвазига ҳисобни очди. Мезбонлар ҳужумчиси Анатоле Абанг 72-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Меҳди Гайеди эса 73-дақиқада яна тўп киритди. Қизиғи, Анатоле Абанг 77-дақиқада яна ҳисобни тенглаштирди. Аммо, Чейкна Думбия 90-дақиқада тўп киритиб, ўйинга нуқта қўйди.
"Ал Батаэҳ" сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ғаниев тўлиқ ҳаракат қилди ва жамоасининг иккинчи голига ассистенлик қилди





