

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
33 ёшли бельгиялик футболчи Мадрид жамоаси билан "1+1" кўринишидаги шартномага имзо чекади.
Эслатиб ўтамиз, Витсель 2018 йилнинг августида бери "Боруссия"да ўйнаётганди. У "арилар" таркибида 143та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 6та ассист қайд этди.



