

- Учрашув иккала жамоа учун ҳам оғир ўтди. “Нефтчи” бизни яхши ўрганиб чиққани билинди. Улар майдонда бўш худудлар қолдиришмади. Лекин шундай бўлса-да, 3-4та голга тортадиган вазиятлар яратдик. Афсуски, улардан самарали фойдалана олмадик. “Нефтчи” биринчи даврадагига қараганда анча ўсган. Ҳали олдинда жуда кўп ўйинлар бор. Чемпионлик учун имкониятларимиз ҳали сақланиб турибди. Охиригача курашамиз. Йўл қўйган хатоларимизни бошқа такрорламасликка ҳаракат қиламиз, - дейди Акрамжон Комилов.
"Бунёдкор" матбуот хизмати
"Бунёдкор" матбуот хизмати



