UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  3 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  5 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  2 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  5 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  8 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   7 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  1 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  5

Акмал Холмуродов: "Қўқон-1912" ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоа" Янгиликлар

Акмал Холмуродов: "Қўқон-1912" ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоа"

"Қўқон-1912" таркибига Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасидан келиб қўшилган Акмал Холмуродов билан жамоадаги дастлабки таассуротлари ҳақида суҳбатлашдик.

– Акмалжон жамоамизга хуш келибсиз. Қўқонга келишингиз қандай амалга ошди?
– Мени Қўқонга жамоа бош мураббийи Нўъмон ака Ҳасанов таклиф қилдилар. Биз Нўъмон ака билан бир-биримизни яхши биламиз. “Пахтакор” жамоасида бирга ишлаганмиз. Бош мураббий бу йил жамоа олдига кучли олтиликка кириш вазифаси қўйилганини , келгусида режалар янада юқори эканлигини айтганларидан сўнг мен таклифни қабул қилдим.Албатта ҳар бир футболчи ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоада тўп суришни истайди.

– Жамоанинг машғулотларида қатнашмоқдасиз, “Пахтакор”га қарши ўйинда майдонга ҳам тушдингиз. Жамоа ҳақида дастлабки таассуротларингиз қандай?
– Қўқон жамоасида мени жуда яхши кутиб олишди. Кўплаб футболчилар билан эскидан дўстлигимиз борлиги учун жамоага киришиб кетишим қийин кечмади. Жамоадаги ташкилий ишлар эса мени лол қолдирди. Ҳаммаси аъло даражада. Машғулотлар жуда қизиқарли ва жиддий тарзда ўтказилмоқда. Жамоада ҳамма аҳил-иноқ, ички муҳит ҳавас қиларли даражада. Мен ўйлайман бу йилги мавсумда Қўқонлик мухлислар ўзлари кутаётган жамоани майдонда кўришади. “Пахтакор” жамоаси билан назорат ўйинида гарчи мағлубиятга учраган бўлсак ҳам ўйинимиз ёмон чиқмади. Ҳатто биз дастлаб ҳисобда олдинга чиқиб олган эдик. Биринчи бўлимни ўзидаёқ майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиз якунда натижага ўз таьсирини ўтказди деб ўйлайман.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика