UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  270 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:3 (матнли трансляция)  27 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  11 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  8

Акмал Раҳимов: “Йиғин яхши ўтди” Янгиликлар

Акмал Раҳимов: “Йиғин яхши ўтди”

Ўтган ҳафта биринчи ва олий лига ҳакамлари учун қисқа муддатли йиғин ташкил этилди.
Унда реферилар бир қатор тестлар топширди. Мазкур йиғин жараёнида бевосита иштирок этган андижонлик Акмал Раҳимов “СА”га берган интервьюсида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- 3 февралдан то 8 февралга қадар ташкил этилган ҳакамлар йиғини ҳар доимгидек яхши ўтди. Биз “Чиғатой”даги қароргоҳга жойлашдик. Машғулотлар ҳам асосан шу ерда ўтказилди. Дастлаб тиббий кўрик бўлди. Ҳакамлар департаменти бўлими рефериларни 4 гуруҳга ажратди. Яъни ҳар бир гуруҳга 30 нафардан рефериларни жалб этиб, улар учун 5-6 кунлик семинар ўтказилади. Шунинг учун гуруҳда олий ва биринчи лига тоифадаги ҳакамлар ҳам аралаш бўлган холда иштирок этишди.

- Йиғинга Александр Попов билан Арслон Ҳотамов бошчилик қилди. Айнан улар бизнинг хато ва камчиликларимизни айтиб, уларни бартараф этиш учун керакли маслаҳатларни берди. Семинарда назарий ва амалий тест топширдик. Шахсан мен Тошкентда иккита ўйинни бошқардим. Дастлаб “Қизилқум” - “Олмалиқ” (1:5) ва кейинроқ “Машъал” – “Навбаҳор” (2:0) баҳсини.

- Юртимизда қалин қор ёққани туфайли фитнес тестларни ёпиқ манежда топширдик. Шунингдек иккинчи бошқарган ўйиним ҳам қорли майдонда кечди.

-Мазкур йиғин 8 февраль, якшанба куни ўз поёнига етди. Эндиликда ҳар бир ҳакам чемпионат стартига қадар ўзи якка тартибда машғулот ўтказиб, тайёргарлик кўради.

- Бу йил олий лига ўйинларини ҳам бошқараманми? Тўғрисини айтганда, буни ҳакамлар департаменти бўлими ҳал қилади. Насиб қилса бу йил шундай ният йўқ эмас.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика