

Ўтган мавсум дастлаб «Навбаҳор» кейинчалик «Андижон» таркибида харакат қилган Ортиқов яқинда «Нефтчи» ўқув-йиғин машғулотларига қўшилганди. Аммо фарғоналиклар сафига яқинда украиналик Виталий Мирний келиб қўшилгач, мураббийлар Ортиқов билан хайрлашишга қарор қилди.
Шу боис Акмал Ортиқов айни дамда Фарғонанинг бошқа бир жамоаси «Истиқлол» йиғинида иштирок этмоқда.



