

Ўйиндан сўнг, "Насаф" клуби футболчиси Акмал Мозговой учрашув ҳақидаги таассуротлари билан бўлишди.
«Ўйин осон бўлмади. Рақибимиз қарши ҳужумлардан фойдаланиб, голлар уриб кетди. Биз ўйинни яхши назорат қилдик, лекин вазиятлардан фойдалана олмадик. «Муҳаррақ» жамоасини чемпионлик билан табриклайман», -дейди Акмал Мозговой.




