Акбаров ва Ҳасанов “Навбаҳор”дан кетишга қарор қилишди

Narzulla Saydullayev
3 янв 2015
Сўнгги мавсумни жамоамизда ўтказган ҳимоячи Бобир Акбаров ва ярим ҳимоячи Роббим Ҳасановлар “Навбаҳор”даги фаолиятларини якунлашга қарор қилишгани ойдинлашди.

Ушбу футболчилар билан боғланганимизда бу маълумотни тасдиқлашди. Янги йилдан олдин эса яна бир ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов ҳам жамоа билан хайрлашиб, Тошкентнинг “Пахтакор” клуби билан шартнома имзолаганди. Олдинги мавсумларда “Навбаҳор” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва бошқа клубларга ўтишга қарор қилган Аҳмедов, Акбаров ва Ҳасановларнинг кейинги фаолиятларига омад тилаб қоламиз.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz