Аймар «Ривер Плейт»га қайтди

Aziz Tukhtamuradov
23 дек 2014
«Ривер Плейт» президенти Родолфо Д’Онофрио Пабло Аймарнинг жамоага қайтгани ҳақида айтиб ўтди.
"У 4 январдан бошлаб биз билан бирга тайёрланишни бошлайди. Мураббий менга Аймарнинг ўйнаш истаги кучли эканлигини айтиб ўтди. Биз ҳам унинг формасини тиклаб, яхши ўйин кўрсатиши тарафдоримиз", - дейди президент.

35 ёшли Аймар ўтган мавсумни Малайзиянинг "Жохор" жамоасида ўтказганди.

Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: sports.ru