

"Ишонаманки "Сити" қачондир мағлубиятга учрайди. Биламан бундай дейиш яхши эмас, аммо уларнинг муҳим футболчилари жароҳат олишларини истайман, худди шундай вазият бизнинг жамоада ҳам бўлмоқда.
Ўйлашимча, футболчилар жароҳат олишса "Сити" кучсизланади", – деганди 24 ёшли француз "Арсенал" билан ўйиндан аввал.
АПЛ 15-турида МЮ Лондонда "Арсенал"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Поль Погба 74-дақиқада рақиб оёғини босиб ўтиб кетгани учун майдондан четлатилди ва энди "Манчестер Сити" билан ўйинни ўтказиб юборади.
Ўзбекларда битта мақол бор: "Бировга ўлим тилагандан кўра, ўзингга умр тила"




