

32 ёшли ҳужумчи "Камп Ноу"да "Манчестер Сити"га қараганда икки баравар кам маош олади, у инглиз клубида 12 миллион евро атрофида маош оларди.
"Кўк-анорранглилар" ва аргентиналик футболчи ўртасидаги шартнома яқин орада имзоланади. Серхио "Барса"га эркин агент мақомида ўтади.
Агуэро 2011 йилдан бери "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилаётган эди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Ҳужумчи "шаҳарликлар" билан 5 бор АПЛда ғолиб чиққан.



