

"Манчестер Сити" - "Челси" учрашуви 16 август куни, 20:00да бошланади.
"Йиллар ўтгани сайин Англия Премьер-лигаси савияси ўсиб бормоқда. Ёзда кўплаб жамоалар ўз таркибини кучайтириб олди ва биз энди фақат биргина рақибга қарши курашмаймиз. "Челси"ни чемпионлик учун курашдаги ягона рақиб деб ўйлаш бу хато, соврин учун бир нечта клуб кураш олиб боради, ҳар бир жамоанинг кучли томони ва такрорланмас ўйин услуби бор.
Асосий таркибда бўлишим ноаниқ. Иложи борича тезроқ оптимал формамни тикламоқчиман, аммо Америка Кубогидаги иштироким мавсумга тайёргарлик вақтини қисқартирди. Мавсум энди бошланди ва мен учун асосийси формага қайтиш, аммо таваккал билан эмас" - дейди Агуэро.



