UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  6 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  4 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  4 10:20Неймар яна жароҳат олди  5 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  10 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10

АГМК спорт директори: "Айни пайтда жамоада нидерландиялик футболчи кўрикда бўлиб турибди" Янгиликлар

АГМК спорт директори: "Айни пайтда жамоада нидерландиялик футболчи кўрикда бўлиб турибди"

Coca Cola Суперлиганинг жорий мавсумига қуръа ташлаш маросимидан сўнг АГМКдан вакил сифатида иштирок этган клуб спорт директори Баҳодир Мирзаев фикрларини билдириб ўтди.

"Қуръа ташлаш маросими жуда яхши ташкиллаштирилди. Одатда барча билан ўйнаб чиқилади. Лекин, бунинг ҳам аҳамияти бор. Якун шуни кўрсатдики, қуръа жамоамиз учун қийин келди. Биринчи турдаги рақибимиз  "Локомотив" бу йил яхшигина кучайишга эришди. Иккинчи турда Қаршига сафар уюштирамиз. Учинчи турда ўз майдонимизда "Пахтакор" билан ўйнаймиз. Умумий қилиб айтганда асосий рақиблар билан дастлабки тўрт турда беллашамиз. 

Ҳозирги кунда мураббийилар штаби жамоани янги мавсумга яхши тайёрламоқда. Селекция ишлари ҳам яхши кетяпти. Бу жараён ҳали якунланмаган. Чемпионат стартини яхши бошлаб олсак навбатдаги учрашувларда бизга осонроқ бўлади. Қуръадан кўнглимиз тўлди. Дастлабки бешта ўйиндан учтасини ўз майдонимизда ўтказамиз. 

Айни пайтда жамоада нидерландиялик футболчи кўрикда бўлиб турибди. Шу кунларда унинг масаласи ҳал бўлиб қолади. Шунингдек, ўзбекистонлик футболчилар ҳам қўшилиши эҳтимоли бор",- дейди Баҳодир Мирзаев.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика