АГМК жамоаларидан супер барқарорлик

10 июл 2020, 00:35
АГМК футбол клуби тасарруфидаги барча жамоалар жорий мавсум барқарорлик намойиш этган ҳолда ажойиб натижаларни қайд этмоқда.

АГМК барча мусобақаларда пешқадамлар орасида ва айнан 2-ўринда бормоқда.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси Суперлигада 8-турдан кейин умуман мағлубиятга учрамаган ягона жамоа сифатида олға бормоқда ва 6 ғалаба ҳамда 2 дуранг қайд этган ҳолда 20 очко билан пешқадам "Пахтакор"дан 1 очко кам жамғарган ҳолда жадвалда 2-ўринда бормоқда.


Аъзам Шерғозиев бошқарувидаги АГМК (U21) ёшлар жамоаси Биринчиликда 8-турдан кейин акалари сингари жадвалда 18 очко тўплаган ҳолда 2-поғонада.


Александр Петров мураббийлигида АГМК футзал жамоамиз 2-тур ўйинларидан кейин 15 очко билан пешқадам "Пахтакор" билан тўплар нисбатига кўра 2-ўринни эгаллаб турибди.


Илҳом Ханжариев бош мураббийлигидаги АГМК-W аёллар жамоамиз Олий лигада 2-турдан кейин 100% натижа қайд этган ҳолда мусобақа жадвалида тўплар нисбатига кўра 2-ўринни банд этган", дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.



Манба: АГМК матбуот хизмати