АГМК айрим футболчилар билан келишувга эришди

Narzulla Saydullayev
3 янв 2019, 12:59
Миржалол Қосимов бошчилигида тайёргарликка киришган АГМК жамоаси декабрь ойида дастлабки йиғинни ўтказди.

Маълум бўлишича, янги бош мураббий таркибдаги ҳар бир футболчи билан яккама-якка суҳбатлашиб, уларнинг айримлари билан шартнома муддатини яна бир йилга узайтириш борасида оғзаки келишувга эришилган.

Олинган маълумотларга кўра, Азамат Исроилов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ойбек Қиличев, Шохназар Норбеков ҳамда Зафар Полвонов сингари футболчилар билан янгитдан келишувга эришилган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia