Агент: Игорь Сергеев ҳамон "Тобол" футболчиси
27 янв 2023 23:12
Янгиликлар
Агент: Игорь Сергеев ҳамон "Тобол" футболчиси
Бироз аввал Қозоғистоннинг "Goal.kz" портали Игорь Сергеев "Тобол" таркибидан кетгани тўғрисида маълумот берган эди.
Ўзбекистонлик ҳужумчининг агенти championat.asia билан боғланиб, бу хабар ҳақиқатга зид эканини билдирди. Унга кўра, ҳамюртимиз ҳалиям "Тобол" футболчиси ҳисобланади. Унинг Костанай клуби билан яна 1 йилга амал қиладиган шартномаси бор.

Сергеев айни пайтда Тошкент шаҳрида бўлиб турибди (1-йиғиндан кейин дам олгани уйига қайтган). У эртага Антальяга йўл олиб, "Тобол" таркибига қўшилиши кутиляпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар