

"Агар мавсум охирида қарор қабул қилиш керак бўлса, биз клуб президенти билан суҳбатлашиб, келажак ҳақида ўйлаган бўлардик. "Лион"га ҳурмат билан қараймиз, Набиль Франциянинг энг йирик клубларидан бирида тўп тепади. Маълум бир вазиятларда клубдан трансфер ҳақида сўрашимиз мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам икки томоннинг қизиқишлари қониқтирилади. Набиль Европанинг 10та топ-клубидан бирида тўп тепмоқчи" - дейди Берне.



